
Самаркандский государственный ветеринарный медицинский университет животноводства и биотехнологии Ташкентский филиал
Направления деятельности
Самарканд давлат ветеринарийа медитсинаси чорвачилик ва биотехнологийалар университети Тошкент филиали Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019- йил 3-октабр № 840-рақамли буйруқлари асосида ташкил қилинган.СДВМЧБУ Тошкент филиалида хозирги кунда 1775 нафар талаба 2 сменада таҳсил олмоқда ва уларга 110 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар дарс бериб келмоқдалар. Институтнинг 7 та кафедрасини ўз ичига олган 3 та факультетида 16 та бакалавриат ва магистратура бўлимида 13 та таълим йўналишларида мутахассислар тайёрланмоқда. Самарканд давлат ветеринарийа медитсинаси чорвачилик ва биотехнологийалар университети Тошкент филиали моддий техник базаси таркибида ўқув-аудитория хоналарининг сони 44 тани ташкил этади. Институтда 2 та компьютер залларида жами 12 та компьютер ўрнатилган ва уларнинг 12 таси интернет тармоғига уланган. Институтда фан доктори 9 нафарни, фан номзоди (Phd) 46 нафарни ҳамда номдор стипендиат талабалар сони 2 нафарни ташкил етади. Самарканд давлат ветеринарийа медитсинаси чорвачилик ва биотехнологийалар университети Тошкент филиали рақамли технологиялари дастурчилари томонидан институт ички платформасида алоҳида саҳифа ажратилиб электрон адабиётлар базаси шакллантирилган.